МБ сўрови кўрсатдики, тадбиркорлар ишбилармонлик муҳитини нисбатан пессимистик баҳоламоқда. Тўртинчи чоракда ўрта ва юқори қувватдаги компаниялар улуши 50% гача камайди — бу 1,5 йилдаги минимум. Асосий сабаб — газ ва электр таъминотидаги узилишлар. Яхшиланиш кутилмаси 62% дан 56% гача тушди.
Марказий банк 2025 йилда инфляция ва иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий макроиқтисодий рискларни санади. Глобал геосиёсий кескинликлар, хомашё нархлари эҳтимолий ўсиши, апрелда газ ва электр энергияси нархлари ошиши шулар жумласидан.
Марказий банк қоидабузарликлари учун 10 та банкни жаримага тортди. Шунингдек, кўрсатма ва талабларга риоя қилмаган 1 та тўлов тизими оператори чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Январда аҳолининг келгуси бир йил учун инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 14,4 фоизни ташкил этди. Тадбиркорларнинг кутилмалари пасайди (-1 фоиз). Аҳоли ҳам, бизнес ҳам келгусида нархлар ошишига энг кўп коммунал хизматлар қимматлашиши сабаб бўлишини қайд этган.
Январь якунларига кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси декабрга нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 14,7 фоизни ташкил этди. Аҳоли ой давомида энг кўп электр энергияси, газ, гўшт ва тухум нархларида юқори ўсиш кузатилгани қайд этди.
2024 йилда Тошкентда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи 1,8% — кв. м учун 1190 долларгача пасайди (2023 йилда — 30% ўсиш), ер эса 2,9% арзонлади — сотихига 352 млн сўм. Аввалроқ МБ эҳтимолий нарх коррекциясидан огоҳлантирганди. Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар сони 2,2% камайди.
Январь ойида доллар сўмга нисбатан бироз мустаҳкамланди — атиги 0,28 фоиз. Америка валютасининг курси 13 минг cўмга яқинлашди, бироқ сўнгги ҳафтада сўмнинг қиймати кўтарилди.
Ўзбекистон Марказий банки олтин-валюта захираларини диверсификация қилиш доирасида АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилишни давом эттирмоқчи, деди Марказий банк раиси ўринбосари.
Апрель ойида электр энергияси ва газ тарифлари ошишидан инфляцияга дастлабки қўшимча таъсир 1,8−1,9 фоиз пункт бўлиши кутилмоқда. «Бу жорий йил учун 7−8 фоиз атрофида бўлиши кутилаётган инфляция прогнозида инобатга олинган», — деди Марказий банк раиси.
Марказий банк ҳозирда банк назоратидан ташқарида бўлган бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бўлиб тўлашни тақдим этадиган хизматлар нобанк кредит ташкилотлари деб ҳисобланиши мумкин.
Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб банклар учун устав капиталининг энг кам миқдори 500 миллиард сўмгача оширилди. Бугунги кунга қадар тўртта банк ушбу талабни бажармаган, Марказий банк улардан иккитасининг актив операцияларини чеклаб қўйди.
2024 йилда жисмоний шахслар банкларга 16,1 млрд доллар миқдоридаги (2023 йилга нисбатан 31 фоизга кўп) чет эл валютасини сотди. Шунингдек, йил давомида аҳоли 9,4 млрд доллар миқдорида валюта сотиб олди (+3 фоиз). Мамлакат бўйлаб валюта айирбошлаш шохобчалари сони йил давомида 20 фоизга кўпайди.
Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари орқали оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймалар ҳам сотувга чиқарилишини маълум қилди. Бунгача харидорларга 5, 10, 20, 50 граммлик қуймалар таклиф этилаётганди. Регулятор бу аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада оширишини кутмоқда.
Қонунчилик палатаси фуқароларга ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди. Бепул бўладиган хизмат мижознинг розилигисиз кредит олиш ёки пулли операцияларни амалга ошириш имкониятини чеклашга мўлжалланган.
2024 йилда муомаладаги нақд пул улуши 21,5% дан 19,2% гача камайди, деб хабар қилди Марказий банк. Картадан пул ечиб олиш улуши ҳам пасайди.
Ўзбекистонда муомаладаги 200 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши 18,6% дан 23,4% гача ўсди, 100 минг сўмлик купюралар улуши эса 40,9% гача камайди. МБ қўшимча равишда 54,5 млрд сўмлик янги тангаларни муомалага чиқарди.
Декабрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан тезлашиб, 14,7 фоизни ташкил этди. Бу 2023 февралидан буён энг юқори кўрсаткич. Ой давомида аҳолига энг кўп гўшт, сут, бензин, электр энергияси ва табиий газ нархи ошгани сезилди.
Марказий банк ижтимоий тармоқларда бегона рақамлардан қўнғироқларга жавоб берилаётганда банк карталаридан пул автоматик ечиб олинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Регулятор логин, пароль ва SMS кодларини нотаниш шахсларга бериш, шунингдек, зарарли APK файлларни ўрнатиш мумкин эмаслигини эслатди.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари декабрь ойида 290 млн долларга камайиб, 2024 йил якунига кўра 41 млрд 181,6 млн долларни ташкил этди. Йил давомида олтин нархининг кўтарилиши фонида резервлар қиймати 6,6 млрд долларга кўпайди.
Марказий банк бир мижозга бериладиган банк карталари сонини вақтинча чеклади. Энди бир банкда 5 тагача, жами эса 20 тагача, шу жумладан, виртуал ва кобейджинг карталарини (валюта карталаридан ташқари) олиш мумкин. Агар бир йил давомида картадан фойдаланилмаса, банклар уларни блоклайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг